АҚШдаги Юта университетида Ахборот технологиялари профессори Матт Майт PhD ҳақида тасвирли қўлланма ёзган (The Illustrated Guide to a Ph.D.). Ҳар йили PhD мактабига янги қадам қўйган, иштиёққа тўла талабаларга PhD нима эканлигини тушунтириш учун Матт бу қўлланмадан фойдаланади. [Матт бу қўлланмани махсус Creative Commons лицензияси асосида тарқатишга рухсат берган.]
Бу постда шу қўлланманинг ўзбекча таржимасини келтираман. Таржимада параграфларни Матт номидан бирини шахсда ёзаман. Мазмуний таржимада авторнинг кўнглидаги нарсани етказишга интилишимга қарамасдан, таржимада оригинал маънони сақлаб қолиш қийин. Инглиз тилини тушунадиганларга албатта оригинал матнни ўқишни тасвия қиламан.
Ҳар кузда янги PhD талабаларга PhD нима эканлигини тушунтираман.
Буни сўз билан ифодалаш қийин.
Шу учун тасвирлардан фойдаланаман.
Мана сизга PhD ҳақидаги тасвирли қўлланма.
Тасаввур қилинг: айлана. Бу айлана одамзоднинг барча билимини қамраб олади:
Бошланғич таълимдан кейин унинг кичиккина қисмини биласиз:
Ўрта мактабда билим доирангиз кенгаяди:
Бакалавр даражасида мутахассисликка эга бўласиз:
Магистр даражасида ўша мутахассисликка чуқурроқ кирасиз:
Илмий мақолалар ўқиш сизни одамзод билим доирасининг сарҳадига олиб келади:
Сарҳадга келиб, диққатизни жамлайсиз:
Бир неча йил сарҳадга босим берасиз, изланасиз:
Куни келиб сарҳад силжийди:
Мана шу силжиш PhD дейилади:
Энди дунё кўзизга албатта бошқача кўринади:
Аммо катта манзарани унутманг:
Сарҳадни босишда давом этинг.
Бу китоб шахсий фойдаланиш учун текин. Бошқа мақсадда фойдаланишдан аввал ҳуқуқлар билан танишинг. Кейинги постлар ҳақида хабар олиш учун Телеграм каналга қўшилинг.