Бу китоб шахсий фойдаланиш учун текин. Бошқа ҳар қандай мақсадда фойдаланишдан аввал автор розилиги олиниши керак. Розилик учун ёки китоб ҳақида савол ва фикрларингиз бўлса менга хат ёзинг.
Бу китоб қанча кенг тарқалса шунча яхши. Кўпроқ киши ўқийди, PhD ҳаётидан хабардор бўлади ва илмда янада илдамлашишига кўмак бўлади. Китобдаги матндан ўз ёзишмаларингизда фойдалансангиз китобнинг ўзига (nodir.me/phd-dhb) ёки тегишли мавзунинг интернет манзилига ҳавола беринг, масалан nodir.me/phd-dhb/phd-nima.html. Матнни тўғридан-тўғри кўчириб қўйиш ёки PDF ҳолида сақлаб олишдан кўра интернет манзилга ҳавола берган яхшироқ. Мен вақти-вақти билан матнга тузатишлар киритишим мумкин, лекин асосий мазмун ўзгармайди. Китоб ва ундаги постлар интернет манзили ҳам ўзгармайди, масалан PhD нималиги пости доим ушбу манзилда қолади nodir.me/phd-dhb/phd-nima.html.
Китобни фойдаланилган адабиётлар рўйхатига қўшишда ушбу форматдан фойдаланишни тавсия бераман: Нодир Қодиров, PhD дафтари ҳошиясидаги битиклар, 2022, nodir.me/phd-dhb.